Матбуот маркази

Санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича Россия билан ҳамкорлик — видео

Анжуманда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Тошкентдаги Sputnik матбуот марказида Ўзбекистон Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабeковнинг Россия билан ҳамкорликка бағишланган ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик фаравонлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, аҳоли саломатлиги ва аҳолининг хавфсиз яшаш муҳитини ташкил этиш, инсон организмига хавфли ва зарарли таъсирини бартараф этиш ва унинг ҳаётий фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида икки давлат ҳамкорлигининг устувор йўналишлар, Россия Ўзбекистонда бу борада қандай янги ташаббуслар ва лойиҳаларни илгари сураётгани ҳам кўриб чиқилди.