TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Хитой Фарғона вилоятида газ, электр ва гибрид моторли автомобиллар ҳамда махсус транспорт воситалари ишлаб чиқаради, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациясининг Хитойга ташрифи давомида "China Xiaou Group" компанияси билан музокаралар ўтказди.
“Вилоятимиз ҳудудида 3 босқичда 1,5 млрд доллар тўғридан-тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан меморандум имзоланди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўтказилган музокаралар давомида ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичида 50 млн доллар инвестиция ҳисобига йиғиш, бўяш, созлаш линияларини йўлга қўйилади. Бунда йилига 60 мингта газ, электр ва гибрид моторли автомобиллар ҳамда махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилиши белгиланди.
Хитой инвестицияси ҳисобига Фарғонада йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этади.
© Хокимият Ферганской области
“Иккинчи босқичда 350 млн доллар ва учинчи босқичда 1,1 млрд доллар инвестиция йўналтирилиб, бутловчи қисмларнинг кўпи маҳаллийлаштирилиши ҳамда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сони 110 мингтага етказилиши кўзда тутилган”, — дея қайд этилган хабарда.
Лойиҳа 5 йил давомида тўла якунланиши режалаштирилган.