Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 12 та олтин медал қўлга киритишди

Паттая шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада U18 ва U23 ёш тоифасида Ўзбекистондан 28 нафар эшкак эшувчи иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Таиландда бўлиб ўтган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон спортчилари жами 34 та медал қўлга киритишди, деб хабар қилмоқда Спорт вазирлиги.
Мусобақанинг якунида ўзбекистонлик спортчилар:
12 та олтин медаль;
16 та кумуш медаль;
6 та бронза медални қўлга киритишди.
Мусобақа Таиланднинг Паттая шаҳрида бўлиб ўтди. Унда U18 ва U23 ёш тоифасида Ўзбекистондан 28 нафар эшкак эшувчи иштирок этди.