ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Тошкентдаги Sputnik матбуот марказида 19 июнь, соат 11:00 да Ўзбекистон Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат АТАБEКОВнинг Россия билан ҳамкорликка бағишланган ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик фаравонлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда қуйидаги мавзулар ёритилади:
Унда қуйидаги мавзулар ёритилади:
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик доирасида қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?
Ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишлари қандай?
Аҳоли саломатлиги ва аҳолининг хавфсиз яшаш муҳитини ташкил этиш, инсон организмига хавфли ва зарарли таъсирини бартараф этиш ва унинг ҳаётий фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида икки давлат ҳамкорлигининг устувор йўналишлари қайсилар?
Россия Ўзбекистонда бу борада қандай янги ташаббуслар ва лойиҳаларни илгари сурмоқда?
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва Телеграм манзили: +998971907178, @alisherakimbaev.