Американинг Украинадаги асосий сири ошкор бўлди

Ғарб Украинада нима учун жанг қилмоқда: бу муқаддас урушми ёки аъло инвестициялар?
Sputnik
Ғарбдаги барча эркин ва демократик ОАВлардан ҳамма биладики, “Украинада ёруғлик кучлари зулмат кучларига қарши муқаддас уруш олиб бормоқда”: қоидалар асосида қурилган дунё учун тартиби, минг йиллик қадриятларни сақлаб қолиш, ҳаммаси инсон ҳуқуқлари ва демократия ғалабаси учун.
Бундан ташқари, Украина мағлуб бўлса, Путин ўз аскарлари билан дарҳол ҳимоясиз ва тинчликсевар Европани забт этади ва кейин ҳатто бутун Америка бўйлаб "МакДональдс"ларни оёқ ости қилишни бошлайди...
Албатта, бунга йўл қўйиб бўлмайди ва шунинг учун барча давлатлар, Украинадаги ҳамма нарсасини тикиши, юбориш мумкин бўлган барча қуролларни юбориши керак.

Лекин баъзи-баъзида ОАВда ғалати тезислар эшитилиб қолади, гуёки буларнинг барчаси "аъло инвестициялар" эканлиги ҳақида. Лекин қандай қилиб улуғвор нарсалар бир вақтнинг ўзида фойда манбаи бўлиши мумкин?

Агар биз кўп йиллик тарихий тажрибага қулоқ тутиб, бир зум коллектив Ғарб учун “пул”, “фойда”, “даромад” каби тушунчалар ҳар доим биринчи ўринда бўлганини эсга олсак ҳамма нарса ўз жойига тушади.
Америкаликлар ва бошқа эски бойвачча англо-саксон элиталари Украинани аллақачон яхшилаб ўрганиб чиққан ва унинг бойликлари қаерда кўмилганини яхши билиб олган кўринади. Шу сабабли ҳам улар жанг майдонида ғалаба қозониш учун бежизга камзулини йиртмаяпти.

Албатта, шу ўринда турли экспертлар хулосалари ҳам бор, гуёки буларнинг барчаси Америка ҳарбий-саноат мажмуасини қўллаб-қувватлаш, Европани бозордан сиқиб чиқариш ва Россия каби глобал рақобатчини йўқ қилиш учун қилинмоқда деган назариялар ҳам бор. Лекин уларнинг ҳеч бири 100% ишонч уйғотмайди.

Лекин яқинда бу саволнинг жавоби мутлақ аниқ бўлди. Америкалик урушсевар сенатор Линдси Грем* СБС телеканалига берган интервьюсида Ғарбнинг Украинадаги асосий сирини очди. Умуман Грэмнинг шунақа хусусияти бор, у вақти-вақти билан сирларни очиб қўяди. Масалан, яқинда у Украинага берилаётган барча пуллар қарз эканини ва улар ўз вақтида қайтарилишини айтган эди.
Хуллас, бу сафар ҳам сенатор панд бермади. У Ғарбнинг Украинадаги, шу вақтга қадар эҳтиёткорлик билан яшириб келинаётган катта сирни очди.

“АҚШнинг Украинадаги асосий манфаатлари унинг минерал ресурсларини назорат қилишдан иборат”, деди. Русофоб сенаторнинг сўзларига кўра, “Украина хазиналар устида ўтирибди – бу ўта муҳим камида 12 триллион долларлик минераллар. Юрагини чангаллаган сенатор бу ресурслар Қўшма Штатлар ўрнига Путин ва Сининг қўлига тушиб қолиши мумкинлигидан ғазабланди ва шунинг учун уларни охирги украиналик қолгунича ҳимоя қилиш кераклигини таъкидлади.

Жаноб Грэм* ёлғон гапиряптими? Йўқ, бу сафар у ёлғон гапирмаяпти.
Ихтисослашган манбалардан олинган маълумотларга кўра, Украина — табиий ресурсларга дунёдаги энг бой мамлакатлардан бири. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Украинада фақат кўмир захираси — $11,9 трлн. Титан ва темир рудаларининг дунёдаги энг йирик конлари, церий, итрий, лантан, неодимий, неон, никель, литий ва бошқа ноёб ва қимматбаҳо металлар ва элементларнинг улкан конлари мавжуд. Уларсиз Ғарб самолётлар ва смартфонлардан тортиб микросхемалар, батареялар ва бутунлай яшил энергиядан ҳам фойдаланиш мумкин эмас.

Хуллас юқори технологияли иқтисодиёт учун муҳим бўлган 120 та метал ва минералдан 117 тасини Украинада қазиб олиниши мумкин. 8700 та кон мавжуд. Энг кўп табиий ресурслар мавжуд мамлакатлар жаҳон рейтингида Украина ўша пайтда тўртинчи ўринда эди.
Қизиғи шундаки, Россия махсус операцияси бошланишидан тахминан бир йил олдин Ғарб давлатлари Киев элитаси билан Украинанинг табиий ресурсларини кенг кўламли ўзлаштириш билан боғлиқ бир қатор лойиҳаларни бошладилар. Улар учун ўша пайтда Украина учун махсус иборадан фойдаланишарди “critical mineral superpower". Яъни камёб ва муҳим қазилмаларга эга бўлган супердавлат.
Ғарб компаниялари Ғарбга қимматбаҳо нарсаларни ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш учун лицензиялар тўпламини олишни бошладилар - фақат 2022 йилда Украина ҳукуматига юздан ортиқ аризалар келиб тушди. Табиийки, тасодифан, бу тегишли ресурсларга нархларнинг кескин ўсиши ва уларга талабнинг кескин ошиши билан бир вақтга тўғри келди. Масалан, литий — у бўлмаса бирорта дрон ёки электроскутер ҳаракатланмайди. У батареялар учун керак. Прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб дунёдаги барча автомобилларнинг 27 фоизи литий-ионли аккумуляторлардан қувват олади. Фақат ўтган йил давомида литийнинг нархи 600% га ошди ва кейинги икки йил ичида у яна 4000% га ошиши мумкин. Шу билан бирга, Украинада камида 500 минг тонна литий конлари мавжуд. Бу сайёрадаги энг катта захиралардан бири.
Лекин бошланган махсус операция ғарбнинг томоғига тиқилган суяк бўлди. Чунки бир йилдан сўнг Украина кўмир конларининг 63%, нефть конларининг 11%, газ конларининг 20%, металл конларининг 42% ва ноёб элементлар конларининг 33% Россия назорати остига ўтди.
Натижада Ғарб ичига хавф тушди. Ҳисоб-китобларига кўра, агар Укрина ҳозирги фронт чегараларда қолса ҳам Ғарб кўз тиккан табиий ресурсларининг учдан икки қисмидан абадий маҳрум бўлади.
Украина бойликларини аллақачон ўзиники деб ҳисоблаган Ғарбнинг йирик бизнеси ҳукуматидан ўз сармояларини ҳимоя қилишни талаб қила бошлади. Вашингтон ва Брюссел оқсоқоллари кал бошларини қашлаб, солиқ тўловчилар ҳисобидан кўп миллиардли қурол-яроғларни Украинага жўната бошлашди. Ғалабага эришилган тақдирда, 12 триллион барча “инвестицияларни” ортиғи билан қоплайди.
Шу сабабли ҳам интервьюда сенатор Грэм* "Украина можароси қандай якун топиши ўта муҳим масала", деди.
Бу ҳақиқат.
Аммо Россия учун бу ўз ҳаёти хавфсизлигини сақлаб қолиш масаласи, Европа ва Америка учун эса чўнтакларини тўлдириш масаласи. Тарихдан маълумки, пул учун курашганлар доимо ютқазади. Бу шуни англатадики, ғалаба эртами-кечми муқаррар Россияники бўлади.

* Росфинмониторинг томонидан террорчилар ва экстремистлар реестрига киритилган.