ТОШКЕНТ, 16 июнь — Sputnik. Эрта тонгдан Ўзбекистондаги жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Қурбон ҳайити мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади.
Бу кун тонг саҳардан мусулмонлар Қурбон ҳайити намозини адо этишади. Намоздан сўнг қурбонлик қилинади, байрам дастурхони ёзилади. Қурбон ҳайити кунларида қариндош-уруғларни бориб кўриш, ёру биродарларни зиёрат қилиш, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби ишлар ушбу кунда савоби улуғ амаллардан ҳисобланади.
Тошкентдаги “Ҳазрати Имом” масжидидаги Қурбон ҳайити намози ҳақида батафсил — Sputnik Ўзбекистон материалида.