ТОШКЕНТ, 16 июнь — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мусулмон ташкилотларининг халқ бирлиги, миллатлараро ва динлараро мулоқотни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини қайд этиб, россиялик мусулмонларни Қурбон байрами билан табриклади. Табрик матни Кремль сайтида эълон қилинди.
“Россия мусулмонларини Қурбон байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Мусулмонларнинг қадимий диний зиёратгоҳларга зиёрат қилишлари якунига етган Қурбон ҳайити одамларни бир-бирига яқинлаштириш, жамиятда меҳр-оқибат, адолат ва ўзаро ҳамжиҳатлик ғояларини қарор топтириш, ислом динининг бардавом маънавий қадриятлари теранлигини очиб беришга хизмат қилади. Мамлакатимиз мусулмон уммати ҳаёти эзгу ишлар ва ташаббуслар, маданият, таълим, маърифат соҳасидаги янги ташаббуслар билан бойиб бораётгани қувонарлидир”, — дейилади табрик матнида.
Президент мусулмон ташкилотлари томонидан оила институтини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга катта эътибор қаратилаётгани, Махсус ҳарбий операция қатнашчилари ва фахрийларига, уларнинг яқинларига самарали ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади.
“Ва, албатта, уларнинг халқимиз бирдамлигига, Россияда миллатлараро ва динлараро мулоқотни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси муҳим”, — дея қўшимча қилди Путин.