Ҳаж 2024: Каъбани тавоф қилаётган зиёратчилар

Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб мусулмонлар ушбу муҳим Ҳаж зиёратини адо этиш учун Маккада йиғилишади. Кўпчилик учун бу гуноҳлардан покланиш ва Аллоҳга яқинлашиш учун ноёб имкониятдир.
Sputnik
Бу йилда Ҳаж зиёрати 14 июндан бошланди ва у 19 июнь оқшомига қадар давом этади. Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратини адо этиш истагида бўлган хорижлик зиёратчилар учун қатъий қоидалар мавжуд. Бу қоидаларга қуйидагилар киради: виза, зиёрат квотаси.
Муқаддас жойларга ноқонуний саёҳат қилишга уриниш депортация, 10 йилга кириш тақиқи ва 100 минг Саудия риоли (тахминан 26 минг доллар) миқдорида жарима қўлланилади.
Ҳаж визаси билан зиёратчилар фақат Жидда, Макка ва Мадинада қолишлари мумкин. Ҳажни адо этгандан кейин Саудия Арабистонида қолиш тақиқланади.
Ҳаж исломдаги беш рукндан бири. Ўзида жоиз шартларни топган ҳар бир мусулмон бу ибодатни адо этиши фарздир. Ҳаж фақат мусулмонларга фарздир. Мусулмон бўлмаганлар бу зиёратда қатнаша олмайди.
Ҳаж ва Умра Исломда икки хил зиёрат тури бўлиб, иккаласи ҳам Маккадаги муқаддас жойларни зиёрат қилишни ўз ичига олади. Гарчи улар кўплаб амалларни ўз ичига олса ҳам, улар орасида муҳим фарқлар мавжуд.
1 / 5

Мусулмон зиёратчилар Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги йиллик ҳаж зиёрати чоғида Каъбани тавоф қилмоқда.

2 / 5

Ҳаж зиёрати чоғида намоз ўқиб чиқиб кетаётган ҳожи қуёшдан ўзини ҳимоя қилиш учун бошини жойномоз билан ёпмоқда.

3 / 5

Саудиялик эркаклар Каъбани ёпувчи Кисва тайёрлашнинг сўнгги босқичида соф кумуш иплар ёки олтин билан қопланган кумуш иплар ёрдамида исломий хаттотлик нақшларини тикишмоқда.

4 / 5

Икки кўзи ожиз зиёратчи йўлбошчиси ёрдамида кетишмоқда.

5 / 5

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида аёл қуёшдан ўзини ҳимоя қилиш учун соябон ушлаб турибди.