Ҳиндистон авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини оширади

"IndiGo" авиакомпанияси 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. 17 августдан Ҳиндистоннинг "IndiGo" авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади.
"IndiGo" авиакомпанияси 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган. Ҳиндистон авиакомпанияси душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.
"IndiGo" - бош қароргоҳи Гургаонда (Ҳиндистон) жойлашган ҳинд хусусий арзон авиакомпанияси. Компания доимий рейслар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
Деҳлидан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди