TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Sputnik Халқаро ахборот агентлиги “Флот-2024” Халқаро ҳарбий-денгиз салонининг (ХҲДС) халқаро ахборот ҳамкорига айланди.
Денгиз салони 19-23 июнь кунлари Кронштадтда Ҳарбий-денгиз шон-шуҳрат музейи ва Конгресс-кўргазма маркази ҳудудида бўлиб ўтади. Салон ташкилотчилари - Саноат ва савдо вазирлиги ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги.
Салон экспозицияси анъанавий тарзда қайиқсозлик ва кемасозлик, қурол-яроғлар, жанговар бошқарув, навигация ва алоқа тизимлари, кема электр станциялари, денгиз авиацияси, таъминлаш инфратузилмаси, янги технологиялар ва илғор материалларни ўз ичига олади.
Беш кун давомида иш дастури доирасида давра суҳбатлари, конференциялар, ялпи мажлислар, инновацион ишланмалар тақдимотлари, учрашувлар ва денгиз саноатини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
“Флот-2024”нинг муҳим таркибий қисми Россия ҳарбий-денгиз флотининг ҳарбий қайиқлари ва кемаларининг намойиши бўлади. Кема командирлари ва экипажлари салон иштирокчилари ва меҳмонлари учун қизиқарли экскурсиялар ўтказадилар, кемаларнинг тарихи, жиҳозлари ва жанговар қобилиятлари ҳақида гапириб берадилар.
Sputnik халқаро ахборот ҳамкори сифатида “Флот-2024” тадбирларини 25 тилда ёритади.