ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Бугун Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея президенти Юн Сок Ёль иштирокида кенгайтирилган тартибда учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида келгуси 3 йил учун Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклигининг янги юқори технологияли кун тартибини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди ва Ўзбекистон презиеднти томонидан бир қатор устувор соҳаларда ҳамкорлик қилиш таклиф этилди.
Ўзбекистон ва Корея президентлари иштирокида кенгайтирилган тартибдаги учрашув
© Пресс-служба президента Узбекистана
1.
Минерал ресурслар соҳасида ҳамкорлик. Бу ресурсларни чуқур қайта ишлаган ҳолда қўшилган қийматнинг тўлиқ занжирини яратишни назарда тутади.2.
Корея билан ҳамкорликда Ўзбекистонда яримўтказгичлар соҳасида яхлит илмий-ишлаб чиқариш кластерини барпо этиш.3.
Кимё саноатида “яшил” водород ва аммиак ишлаб чиқариш, шунингдек, тайёр резин-техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳалар.4.
Машинасозликда кооперацияни чуқурлаштириш.5.
“Ақлли” қишлоқ хўжалигини яратишга технологияларни жалб қилиш, шу жумладан, аграр тармоқни рақамлаштириш. Қайта тикланадиган энергия манбалари асосида замонавий иссиқхона хўжаликлари ва боғдорчилик мажмуаларини барпо этиш.6.
Инфратузилмани модернизация қилиш ва шаҳарсозлик дастури. Корея банклари ва компаниялари билан шериклик асосида турар-жой ва тижорат объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш.7.
“Яшил” энергетика ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш.Йиғилишда шунингдек, Корея Республикаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда энергетика, кимё, автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда 726 та қўшма корхона ташкил этилгани ва Корея инвестицияларининг ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошгани қайд этилди. Ўтган йили Ўзбекистон ва Корея орасида товар айирбошлаш ҳажми 2,5 миллиард долларга етди.
Ўзбекистон ва Корея президентлари иштирокида кенгайтирилган тартибдаги учрашув
© Пресс-служба президента Узбекистана