ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик музокаралари бошлаш шартларини айтди. "Гап вақтинчалик эмас, доимий тинчлик ҳақида кетмоқда", деди Путин.
"Украинанинг нейтрал, қўшилмаслик, ядро қуролидан холи мақоми, уни демилитаризация ва денацификация қилиш, русийзабон фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликларини тўлиқ таъминланиш, Қрим, Севастопол, ЛХР ва ДХР, Херсон вa Запорожье вилоятларини Россия Федерацияси субъектлари сифатида тан олиш, Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш", — деди Владимир Путин.
Россия президентининг Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувдаги нутқидан энг асосий баёнотлар:
“Россия Ғарб элиталари танлаган йўлнинг нотўғрилигини доимо таъкидлаб келади. Лекин улар билан мулоҳазага келишга бўлган барча уринишлар ҳеч қандай жавоб топмади.
Россия Федерацияси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди, лекин Россиянинг айби билан эмас.
Россияга қарши кампания "Россия Европага ҳужум қилмоқчи" деган тахминларга асосланади, аммо бу бемаънилик.
Россиянинг янги ҳудудлари доимий унинг таркибида қолади. Бу масала муҳокама қилинмайди.
Вашингтон Очиқ осмон ва Ўрта ва яқин масофа ракеталар ҳақидаги шартномадан чиқиб, стратегик барқарорликни бузди.
Ғарбнинг худбинлиги ҳозир дунёда содир бўлаётган воқеаларга олиб келди.
Ғарбнинг хавфсизликни таъминлаш тизими ишламайди. Мисол — Болқон можароси.
Келажакдаги хавфсизлик архитектураси барча Евроосиё мамлакатлари учун очиқ: жумладан Европа ва НАТО давлатлари учун ҳам.
АҚШдаги либерал-глобалистик элита ўзларининг худбинлиги ва империалистик амбициялари билан Американи тобора кўпроқ йўқ қилмоқда.
Европа учун асосий хавф — бу Россия эмас, балки АҚШга тўлиқ қарамлик. АҚШ Европани бетартибликка ботирмоқда, уни мустақиллик ва маданий ўзига хосликдан маҳрум қилмоқда.
Европа сиёсатчилари АҚШнинг босими ва кузатувларига чидаб, қиммат Америка газини сотиб олишмоқда. Қўшма Штатлар бундан фойдаланмоқда.
“Дунёдаги ҳеч бир давлат “Ғарб дипломатияси” қурбонлари рўйхатига қўшилишдан ҳимояланмаган.
Агар Европа дунёнинг марказларидан бири бўлиб қолишни истаса, Россия Федерацияси билан яхши муносабатда бўлиши керак, Москва бунга тайёр.
Евроосиёда коллектив хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилиш вақти келди.
Ғарб резерв валюталарига асосланган молия тизимига ишонч йўқолди. Ғарб давлатлари валюталари ва қимматли қоғозларида сақланаётган маблағлар камаймоқда.
Украинада ҳозир президент ҳукуматни ноқонуний ушлаб турибди. Конституция суди қарори яширилган. Шу сабабли улар бугун имзолаётган ҳужжатлар қонуний кучга эга эмас.
Украина бўйича Швейцарияда бўлиб ўтадиган конференция — бу шунчаки сохта йиғилиш. У ерда ҳеч қандай жиддий масалалар ҳал қилинмайди, шунчаки гап сотиш ва Россияни ёмонлашдан нарига ўтмайди.
Украинада тинчлик музокараларини бошлаш учун УҚК қўшинлари ЛХР, ДХР ва Запорожье вилоятлари ҳудудидан тўлиқ олиб чиқилиши керак.
Украина қўшинларини олиб чиқиб, НАТОга кирмасликни ваъда берган тақдирда Россия тинчлик музокараларини бошлашга тайёр. Гап вақтинчалик эмас доимий тинчлик ҳақида кетмоқда, деди Путин.