Тошкентда “Биз бирга кучлимиз” кўнгиллилар ҳаракати фаоллари тақдирланди

Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан келган кўнгиллилар алоҳида эҳтиёжли инсонлар билан ишлаш тажрибаси ҳақида ўртоқлашди.
Sputnik
Ғалаба боғида Ўзбекистон фахрий аскарлар ва ногиронлар “VETERAN” уюшмаси томонидан тадбир ташкил этилди. Меҳмонларга ташкилот тарихи, унинг иштирокчилари, эришган ютуқлари ва истиқболдаги режалари ҳақида сўзлаб берилди.
Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган кўнгиллилар имконияти чекланган шахслар билан ишлаш тажрибалари билан бўлишишди. Ташкилотчилар томонидан вокал ва рақс чиқишларидан иборат концерт дастури тайёрланди.
Тақдирлаш маросими ҳақида батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.