Россия миграция жараёнларини бошқаришни фаол равишда рақамлаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда меҳнат миграцияси: долзарб муаммолар ва ечимлар” Москва-Тошкент видеокўпригида Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаши аъзоси Владимир Волох маълум қилди.
Экспертнинг сўзларига, ҳозир Россия Федерациясида давлат миграция сиёсати ва амалдаги қонунчиликни оптималлаштириш бўйича жуда кўп ишлар қилинмоқда.
“Россия Федерацияси дунёнинг кўплаб илғор давлатлари сингари миграция жараёнларини бошқаришнинг замонавий тизимларига ўтмоқда. Бу, биринчи навбатда, бу жараённи рақамлаштиришга тааллуқлидир”, — деди Волох.
Мутахассис Россияга келган меҳнат мигрантларининг миграция бўйича рўйхатдан ўтишлари, патент олишларини осонлаштириш учун нималар қилинаётгани, нима учун ва кимлар учун қўшимча учта янги реестр жорий этишни режалаштираётгани ҳақида сўзлаб берди.
Тафсилотлар — Sputnik Ўзбекистон видеосида.