Матбуот маркази

Россияга кетаётган меҳнат мигрантларида маълумот етишмайди — эксперт

Муаммолар чиқиш босқичида бошланади ва тегишли билимларнинг йўқлиги одамнинг ноқонуний мигрантга айланишига олиб келади.
Sputnik
Ўзбекистон ва Россия меҳнат мигрантлари билан ишлашда янги ахборот сиёсатига муҳтож, дейди Москвадаги Ўзбек миллий-маданий мухторияти кенгаши раиси Баҳром Исмоилов.
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган “Тошкент-Москва” видеокўприги бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан Россия Федерациясига ишлаш учун кетаётганлар дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида сўз борди.
“Муаммолар кетиш босқичидан бошланади, яъни Россияга кетаётган мигрантлар ўртасида ахборот иши етишмайди... Биз қабул қилувчи томон сифатида бундай ҳолатларга тез-тез дуч келамиз”, — деди Исмоилов.
Унинг тушунтиришича, Ўзбекистондан Россия Федерациясига келаётган меҳнат мигрантлари кўпинча Россияда бўлиш тартиби ва Россия қонунчилиги ҳақида маълумотга эга эмаслар.
“Ўзбекистон вилоятлари аҳолиси кўпинча бу ерда қандай таҳдидлар – юқори технологиялар соҳасидаги жиноятлар, гиёҳванд моддалар савдоси ва ҳоказолар билан дуч келиши мумкинлигини тушунмайди”, — дея қўшимча қилди Исмоилов.
Экспертнинг фикрича, Ўзбекистон ва Россия миграция масалаларини ҳал этишнинг янги босқичига ўтаётгани сабабли “чиқиш ва қабул қилувчи томонда ахборот сиёсатида жиддий ўзгаришлар бўлиши керак”.
“Оддий қилиб айтганда Россиядаги бўлажак ишчилар, меҳнат мигрантларига 90 фоиз ҳолларда муаммолардан қочишга ёрдам берадиган энг муҳим маълумотларни етказишимиз мумкин бўлган аэропортлар ва вокзалларда эфир вақтини ажратишимиз керак. Ва бу оддий муаммолар бўлиши мумкин: рўйхатдан ўтишдаги кечикиш, ўз вақтида патент тўламаслик”, — деди ўзбек диаспораси вакили.
Тафсилотлар — Sputnik Ўзбекистон видеосида.