Путин БРИКС ўйинларини очиқ деб эълон қилди — унда ўзбекистонликлар ҳам иштирок этади

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида 12-23 июнь кунлари VI БРИКС ўйинлари бўлиб ўтади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Россиянинг Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Қозондаги VI БРИКС ўйинлари 12-23 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросими Қозон шаҳридаги Халқаро экспомарказида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон делегациясининг байроқдори академик эшкак эшиш бўйича Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Алишер Турдиев бўлди.

“Жами 90 та жамоа иштирок этаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси 23 та спорт турида 249 нафар спортчи билан иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиз медаллар учун курашни бошлашади”, — деб ёзади Миллий олимпия қўмитаси.

Мусобақада спортнинг 30 та тури бўйича беллашувлар бўлиб ўтади. Мусобақада Россиянинг автоном ҳудудлари ва дунёнинг турли чеккаларидан ташриф буюрадиган 90 жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.
Кеча Россия президенти Владимир Путин Қозондаги спорт ўйинларини очиқ деб эълон қилди.
Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Россия президенти ушбу тадбир маданиятлараро мулоқотни кенгайтиришнинг яна бир рамзи бўлиб, халқлар ўртасидаги дўстлик ва мамлакатлар ўртасидаги самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирди. Унинг сўзларига кўра, ўйинлар спортнинг умуминсоний қадриятлари, тенг имкониятлар ва адолатли, муросасиз рақобатнинг ғалаба қозонишини намойиш этади.
Мусобақа 2016 йилдан бери ўтказилмоқда. Ҳиндистон уларни биринчи бўлиб қабул қилган бўлса, бир йилдан сўнг Хитой иккинчи бўлди. Кейин пандемия туфайли танаффус бўлди ва 2023 йилда Жанубий Африка мезбонлик қилган.
Спорт мусобақаларига 97 та давлатдан 4 минг нафар спортчи келди. Улар орасида Озарбайжон, Абхазия, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Жанубий Осетия ва ҳатто Литва ҳам бор.
Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Янги турнирда янги спорт турлари, жумладан, футбол ва баскетбол комбинацияланган мусобақалари, брейк, ён кураш ва белбоғли кураш ҳамда акробатик рок-н-ролл бўлиб ўтади.
Турнирнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик, камситилмаслик ва спортчиларнинг мусобақаларда тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.