Ўзбекистонда уй-жой ижараси бозори барқарорлашди

Ойнинг охирида кўчмас мулк бозорининг таҳлили қисқа муддатда ижобий динамикани кўрсатади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда уй-жой ижараси бозори барқарорлашди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
Ўзбекистонда уй-жой кўчмас мулк бозори кетма-кет иккинчи ой ижобий динамикани кўрсатмоқда. Маълумотларга кўра, апрель ойида сотувлар 11 фоизга, май ойида эса 9 фоизга ошган.
“Бир оз секинлашувга қарамай, ижобий тенденциянинг давом этиши ушбу сегментдаги истеъмолчилар фаоллигининг барқарор жонланаётганидан далолат беради”, — дейилади хабарда.
Шу билан бирга уй-жой ижараси бозори барқарорлашди. Иккиламчи уй-жой кўчмас мулк бозоридаги нархлар ўртача даражада ошди ва йиллик ўсиш 10 фоиздан ортиқни кўрсатди, бу иқтисодиётдаги умумий инфляция даражасига яқин.
“Умуман олганда, ойнинг охирида кўчмас мулк бозорининг таҳлили қисқа муддатда ижобий динамикани кўрсатади. Май ойида 21,6 мингта уй-жой сотилди, бу ўтган ойга нисбатан 9 фоизга юқори”, — дейилади хабарда.
Ўтган йилнинг май ойига нисбатан уй-жой бозоридаги фаоллик 15,2 фоизга камайди. Икки ойлик ўсишга қарамай, жорий фаоллик даражаси ҳали ҳам бир йил олдинги даражадан паст бўлиб қолмоқда, бу эса талабни чекловчи доимий омилларни кўрсатмоқда.
Ҳудудий уй-жой бозорида савдоснинг энг катта ўсиши Самарқанд вилоятида – қарийб 21 фоизга, Андижон ва Наманган вилоятларида мос равишда 19,3 ва 15 фоизга кузатилган.

Тошкентдаги уй-жой ижараси бозоридаги вазият

Май ойида уй-жой ижара бозори апрель ойидаги пасайишга нисбатан мўътадиллашди. Апрель ойи билан таққослаганда пойтахтнинг аксарият туманларида сезиларли ўсиш қайд эитлмади, ўсиш атиги 1,2 фоизни кўрсатди. Тошкентда уй-жой ижара нархи бир квадрат метри учун 8,4 долларни ташкил этди.
“Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи ҳамон юқорилигича қолмоқда, ушбу туманларда ижара нархи бир квадрат метри учун ўртача 10,5 долларни кўрсатмоқда”, — дея қайд этилган хабарда.
Бошқа туманларга нисбатан арзон уй-жой ижара нархлари Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида сақланиб қолмоқда. Шу билан бирга, ўтган йилнинг май ойига нисбатан пойтахт ижара бозори 6,7 фоизга қисқарган.

Иккиламчи уй-жой бозори

Республика бўйича иккиламчи уй-жой нархлари май ойида 1,3 фоизга, йиллик ҳисобда эса 10,3 фоизга ошди, бу инфляция кўрсаткичларига яқинроқ.
Ўтган ойда мамлакатда иккиламчи уй-жойлар нархлари динамикаси ўртача ўсиш билан тавсифланади. Май ойида иккиламчи бозорда ўртача нархлар ўтган ойга нисбатан 1,3 фоизга ошди. Йиллик кўрсаткичларда нархларнинг сезиларли даражада - 10,3 фоизга ўсиши кузатилмоқда, бу эса иқтисодиётдаги умумий инфляция даражасига яқинлашмоқда.
“Шундай қилиб, ойлик динамикасининг бир оз юмшатилишига қарамай, иккиламчи уй-жой нархларининг узоқ муддатли ўсиш тенденцияси давом этмоқда. Иккиламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши қайд этилган ҳудудлар Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари бўлиб, уларда нархлар ўртача 18,7 фоизга ошган”, — дейилади таҳлилда.
Май ойида пойтахтнинг иккиламчи уй-жой бозорида нархларнинг сезиларли даражада ошиши қайд этилган ҳудудлардаги вазиятдан фарқли ўлароқ, нархлар ҳолати сезиларли ўзгаришларсиз сақланиб қолди.
Пойтахтда нархлар ўсиши 1,1 фоизни ташкил этди, бу ўтган ойнинг кўрсаткичига тўғри келади. Йиллик кўрсаткичда 2023 йил май ойига нисбатан пойтахтда иккиламчи уй-жой бозорида нархларнинг ўсиши 11,1 фоизни ташкил этди.
Пойтахтнинг марказий туманлари контекстида иккиламчи уй-жой бозоридаги нарх динамикасини таҳлил қилиш вазиятнинг турлича эканлигини кўрсатади. Май ойида нархларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Учтепа туманларида қайд этилди. Нархларнинг энг юқори ўсишини кўрсатган ушбу учта ҳудуд учун ўртача ҳисобда иккиламчи уй-жой нархининг ўсиши 1,5 фоизни ташкил этди.