Ўзбекистонлик спортчилар “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида иштирок этади

Бу йилги ўйинлар дастурига илк бор Ўзбек кураш миллий спорт тури ҳам киритилган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Россиянинг Якутск шаҳрида 25 июнь-7 июль кунлари “Осиё болалари” VIII халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтади. Улар спортнинг 27 та тури бўйича ўтказилади.
Ўзбекистон делегацияси спортнинг 16 та (баскетбол 3х3, бокс, волейбол, дзюдо, кураш, енгил атлетика, мас-рестлинг, сузиш, самбо, эркин кураш, юнон-рум кураши, аёллар кураши, таэквондо WT, Мини-футбол, баддий гимнастика, шахмат) турида қатнашади.
Спортчиларнинг умумий сони, 179 нафарга тенг. Бу йилги ўйинлар дастурига илк бор Ўзбек кураш миллий спорт тури ҳам киритилган.
Маълумот учун, “Осиё болалари” ўйинлари Осиё Олимпия кенгаши ташабусси билан ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади. 2022 йил Владивасток шаҳрида бўлиб ўтган “Осиё болалари” VIII ўйинларида Ўзбекистондан жами 173 нафар спортчи иштирок этган. Улар жами 114 та (41 та олтин, 28 та кумуш, 45 та бронза) медаллари билан умумжамоа ҳисобида 2-ўрин қўлга киритилган.