TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Украина ҳеч қачон Россия билан муросага келмайди. Бу ҳақда Владимир Зеленский Германия бундестагидаги чиқиши давомида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Муросага келиш вақти ўтди", – деб таъкидлади Зеленский.
Зеленский, шунингдек, Украинани тиклаш учун Россия активларидан фойдаланишни талаб қилди. Унинг фикрича, можаро Киев шартлари билан якунланиши керак.
Зеленский 11 июнь куни Украинани тиклаш бўйича конференцияда иштирок этиш учун Берлинга келди.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор таъкидлаган, бироқ Киев қонунчилик даражасида уларга тақиқ жорий қилган. Владимир Путин таъкидлаганидек, агар Украина музокара жараёнини хоҳласа, бу тақиқни бекор қилиш керак. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қачон можарони тинч йўл билан ҳал қилишга қарши бўлмаган, лекин ўз хавфсизлиги кафолатларига риоя қилган ҳолда.