Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК ЕОИИда ягона меҳнат бозорини ривожлантириш устида ишламоқда

Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида бандлик қулайлигини янада яхшилаш Комиссиянинг асосий вазифалари қаторига киради.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. ЕОИИда ягона меҳнат бозорини ривожлантиришда ЕИКнинг вазифаси уни меҳнат мигрантлари учун имкон қадар қулай қилишдан иборат. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси иқтисод ва молия сиёсати вазири Бахит Султонов Халқаро миграция ташкилоти бош директори Эми Поуп билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида маълум қилди.
Музокаралар Халқаро миграция ташкилоти Глобал тармоғининг ахлоқий ёллаш сиёсатини илгари суриш бўйича II Халқаро йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режасини, хусусан, ахлоқий ёллаш сиёсатини илгари суриш бўйича ташкилот Глобал тармоғида Комиссиянинг иштироки, шунингдек, малака қиёслаш асосида ишчиларнинг касбий маҳоратини тан олиш соҳасида ечимларни ишлаб чиқишда Халқаро миграция ташкилоти тажрибасидан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишди.
“Комиссиянинг асосий вазифаларидан бири ягона меҳнат бозорини ривожлантириш ва ЕОИИда бандлик қулайлигини янада ошириш устида ишлашдан иборат”, — деди Бахит Султонов.