TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Бухорода россиялик профессорлар мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, яқинда Россиянинг Илизаров номидаги травматология ва ортопедия академияси профессорлари Михаил Тёпленкий ҳамда Эдуард Парфёнов хизмат сафари билан Бухорода бўлишди.
Бухорода россиялик профессорлар мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишди
© Хокимият Бухарской области
Вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлган мутахассислар даволанаётганларни тиббий кўрикдан ўтказиб, жароҳат оқибатлари, ортопедия ва нейрохирургия бўлимларида олдинги йилларда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган беморларда текширув ўтказишди.
Бухорода россиялик профессорлар мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишди
© Хокимият Бухарской области
“Россиялик мутахассислар билан ҳамкорликда вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг жароҳат оқибатлари, ортопедия ва нейрохирургия бўлими шифокорлари суяк-мушак тизимида оғир туғма ва орттирилган деформациялари бўлган 3 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётини ўтказишди”, — дейди марказ ахборот хизмати раҳбари Мажид Очилов.
Қайд этилишича, бу амалиётлардан сўнг беморлар умумий аҳволи яхшиланмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳар йили ҳар юз минг чақалоқдан 6-10 нафари юрак нуқсони ва бошқа туғма касалликлар билан дунёга келади.