Россияда ядровий машқларнинг иккинчи босқичи бошланди

Мудофаа вазирлиги: стратегик бўлмаган ядровий кучлар ўқув машғулотларининг иккинчи босқичи бошланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Стратегик бўлмаган ядровий кучлар машқларининг иккинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
“Машқлар давомида Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси қуролли кучлари бўлинмаларини стратегик бўлмаган ядро қуролларидан жанговар фойдаланиш бўйича биргаликда тайёрлаш масалалари ишлаб чиқилади”, — дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, маневрлардан мақсад Иттифоқ давлатининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш учун икки давлатнинг стратегик бўлмаган ядро қуролларидан жанговар фойдаланиш бўлинмалари шахсий таркиби ва техникасини тайёрлигини таъминлашдан иборат.
Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, биринчи босқичда Жанубий ҳарбий округи ракета қўшинлари шахсий таркиби “Искандар” мажмуаси учун махсус ўқ-дорилар олиш, улар билан ракета-ташувчиларни жиҳозлаш ва учириш зонасига яширин тарзда ўтиш ишларини олиб борди.
Авиация бўлинмалари ўқув жанговар бўлинмаларини самолёт қуроллари, шу жумладан “Кинжал” гипертовушли ракеталари билан жиҳозлаш ва патрул ҳудудларига учиш бўйича машқ қилишади.