TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск сунъий интеллект ўрнатилган Apple қурилмаларини таъқиқлаш билан пўписа қилмоқда , деб ёзмоқда РИА Новости.
Куни кеча Apple Iphone, Ipad ва Mac компьютерлари учун мўлжалланган янги iOS18 ни тақдим этди. Унда Apple Intelligence сунъий интеллект ўрнатилган.
Нейрон тармоқ сизга сўров бўйича фотосуратларни топиш, уларни таҳрирлаш, одамларни қирқиб ташлаш ва ҳатто текстли изоҳ асосида тасвир яратиш имконига эга.
Ундан ташқари сунъий онг сизнинг хабарларингизни кўриб чиқиб уларнинг қисқача мазмунини айтиб бериш, сиз сўзларингиз асосида жавоб ёзиш ёки кераксиз хабарларни яшириши мумкин.
Apple Intelligence сунъий онги аллақачон оммага таниш бўлган OpenAI компаниясининг ChatGPT сунъий онги асосида яратилган.
“Apple ўз сунъий онгини яратишга ақли етмайди, лекин OpenAI сизнинг шахсий маълумотларингизни хавфсиз сақлашига ишонади. Аслида Apple сизнинг маълумотларнингиз билан нима бўлаётганини тасаввур ҳам қила олмайди. Улар сизни сотмоқда... Бу шпионлик дастурини дарҳол тўхтатинг акс ҳолда барча Apple қурилмалари менинг компанияларимда таъқиқланади”, — деб изоҳ берган бизнесмен.
Гап шундаки, Илон Маск олдин OpenAI компаняси асосчиларидан бири бўлган, лекин кейинчалик улар билан алоқаларни узган эди.