Тошкент вилоятида “Чимён садоси – 2024” халқаро фестивали бўлиб ўтади — тадбирлар дастури

Фестиваль ўз ишини жума куни бошлайди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида “Чимён садоси – 2024” халқаро фестивали бўлиб ўтади, дея хабар берди туризм қўмитаси.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 14-16 июнь кунлари “Чимён садоси – 2024” халқаро фестивали ўтказилади.
Фестиваль доирасида қуйидагилар ташкил этилади:
Халқаро туризм муаллифлик қўшиқлари танлови;
қояларга чиқиш ва “Skyrunning” - тоққа тез кўтарилиш бўйича “Чимён садоси” кубоги;
“Очиқ осмон остидаги эко-мактаб” - ўсмирлар ва ёшлар билан экотуризм мавзусида дарслар;
“Биз тоза Чимён тарафдоримиз” экологик акцияси.
“Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, бетакрор табиатимиз неъматларини асраб-авайлашга ўргатиш, экологик туризмни ривожлантиришдан иборат”, — дейилади хабарда.
Хабарда мамлакат аҳолиси ва хорижий сайёҳлар фестивалга таклиф этилган.