ТОШКЕНТ, 9 июнь — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Ольга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди, дея хабар берди Спорт вазирлиги.
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида аёллар Элита тоифасида индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди.
20 км масофага кечган беллашувда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзолари Ольга Забелинская ҳамда Янина Кускова иштирок этди.
“Қувонарлиси, пойга якунига кўра, Ольга Забелинская олтин, Янина Кускова эса кумуш медалга эга чиқди”, — дейилади хабарда.
Ольга Забелинская (Ўзбекистон) - 28:07
Янина Кускова (Ўзбекистон) - 29:02
Рината Султанова (Қозоғистон) - 29:28.
Бугунги иштироки орқали Ольга Забелинская велошосседа уч карра Осиё чемпионига айланиб олган бўлса, Янина Кускова иккинчи бор қитъа биринчилиги совриндорига айланди.
Шу тариқа, делегациянинг Осиё чемпионатидаги медаллари сони 5 тага етди: 1 та олтин, 4 та кумуш.