Бухорода Абу Али ибн Сино номидаги халқаро олимпиада иш бошлади

Бухорода ўтказилаётган олимпиадада 30 та жамоа ўзаро баҳс юритади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июнь — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда илк бор Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси иш бошлади. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Вазирлик томонидан ташкил этилган олимпиада Бухорода ўтказилмоқда.
Унда Финляндия, Туркия, Хитой, Саудия Арабистони, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Монголия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Кувайт, Беларусь, Қатар, Грузия, Таиланд, Вьетнам ва Ўзбекистон жамоалари иштирок этади.
“Нуфузли халқаро тадбирда ушбу давлатларнинг 30 та жамоа (120 нафар иштирокчи)си ўзаро баҳс юритади”, — дейилади хабарда.
Синов жараёнларини қатор хорижий давлатлардан жалб қилинган малакали эксперт, етук олим ва профессор-ўқитувчилар баҳолаб боради.
Халқаро тадбир ўз ишини 14 июнга қадар давом эттиради.