ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказини бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу марказ Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси доирасида ташкил этилган. Мажмуа мукаммал таъмирланиб ва замонавий жиҳозланиб, шу йил мартда ишга туширилган.
Президент ознакомился с проводимой работой в сфере общественной безопасности
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент ознакомился с проводимой работой в сфере общественной безопасности
© Пресс-служба президента Узбекистана
Марказдаги учрашувга ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳузуридаги олий ўқув юртлари ректорлари таклиф этилди. Улардаги ўқув дастурларини такомиллаштириш, дуал таълим тизимини жорий этиш, дарслар ва илмий ишларнинг ҳаёт билан ҳамнафаслигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Ички ишлар вазирлигида учувчисиз қурилмаларни қўллаш бўйича тузилма ташкил этиш вазифаси қўйилди. Жиноятчилик профилактикасини кучайтириш, оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.
Ўзбекистон президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги фармони билан тасдиқланган жамоат хавфсизлиги бўйича стратегияда 2025 йил якунига қадар тизимни рақамлаштиришни 90 фоизга етказиш белгиланган. Ташриф чоғида давлат раҳбарига шу борада ахборот берилди.
Президент ознакомился с проводимой работой в сфере общественной безопасности
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, ички ишлар тизимида қўлланилаётган замонавий техника ва анжомлар намойиш қилинди.
Президент ознакомился с проводимой работой в сфере общественной безопасности
© Пресс-служба президента Узбекистана