Россия ва Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик масалалари Петербург форумида муҳокама қилинди

Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов ПХИФ-2024 доирасида Россия ҳудудлари раҳбарлари билан ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Шу кунларда Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Халқаро иқтисодий форум доирасида Россия ва Ўзбекистоннинг ҳудудлараро ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Томск вилояти губернатори Владимир Мазур билан саноат ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида амалий учрашув ўтказди.
Учрашувда Томск раҳбари Ўзбекистоннинг йирик корхоналари билан илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ҳамда Андижон ва Қашқадарё вилоятлари билан ҳамкорликни кенгайтириш режалари муҳокама қилинди.
️Ботиржон Асадов, шунингдек, Архангелск вилояти губернатори Александр Цибулский билан Помория делегациясининг Ўзбекистонга ташрифлари якунлари, шунингдек, давом эттириш бўйича истиқболли йўналишларни муҳокама қилди.
Бугунги кунда Архангельск вилояти Ўзбекистоннинг Навоий ва Тошкент вилоятлари билан ҳамкорлик шартномаси устида ишламоқда.
Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида қўшма лойиҳалар пулини шакллантириш бўйича ҳам ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Бошқирдистон билан билан ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири — Тошкент вилоятида Бошқирдистон билан ҳамкорликда технопарк барпо этишдир.
️Ўзбекистонда Москва кунларини ўтказиш режалаштирилгани ҳақида ҳам маълум бўлди.
ПХИФ-2024 доирасида маълум бўлган яна бир янгилик — Ўзбекистонда Москва кунлари маданий тадбирини ўтказиш.