ПХИФ-2024: Путин нутқидан асосий фикрлар

Россия президенти ўз нутқида дунёдаги геосиёсий, иқтисодий масалаларда Россия ички иқтисодий ва ижтимоий масалаларида, махсус операция ҳақида тўхталиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форумининг (ПХИФ) ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Россия президенти нутқидан асосий баёнотлар:
️Ишлаётган пенсионерларнинг пенсиялари 2025 йил 1 февралдан бошлаб индексация қилишни бошлаши керак, Давлат Думаси қонун лойиҳасини кўриб чиқиши керак;
6️%ли оилавий ипотека дастури 2030 йилга қадар узайтирилади. Икки ёки ундан кўп болали оилалар учун кичик шаҳарларда имтиёзли ипотека кредитлари берилади.
️Энг кам иш ҳақи ўртача иш ҳақига боғланади: 2025 йилдан бошлаб унинг 48 фоизини ташкил қилади ва 22 мингга етади, 2030 йилга келиб 35 мингга кўтарилади.
️Россия IT-компаниялари учун 2030 йилгача 5 фоизлик даромад солиғи ставкасини белгилаш зарур.
Қаровсиз объектлар тадбиркорларга ижара ёки мулк сифатида берилиши мумкин, ушбу жойдан самарали фойдаланиш шарти билан.
️Йирик компанияларнинг бош офисларини ҳудудларга кўчириш ғояси батафсил ишлаб чиқишни талаб қилади, аммо эътиборга лойиқдир.
Маҳаллий товарларни бутунроссия бозорига олиб чиқиш имкониятлари янгиланган Россия почтаси ва электрон савдони йўлга қўйиш керак.
️Россия технологик ўзгаришларга юқори даражада тайёр эканлигини исботлади - молия сектори, транспорт ўзгармоқда, ҳарбий сектор янгиланишга муҳтож.
АҚШ доллар монополиясидан фойдаланиб, ўзга давлатлар ресурсларини тортиб олмоқда. Уларнинг бугунги қарзи $ 54,3 трлн. ва бу қарз ҳеч нарса билан таъминланмаган.
Ядровий зарба - бу энг сўнгги чора, умид қиламанки бу даражага етмайди.
Россияда қўшимча ҳарбий чақириқ учун эҳтиёж йўқ. Ўтган йилда 300 минг одам кўнгилли сифатида ўз ихтиёри билан военкоматларга келишди. Бу йил йил бошидан буён 160 минг. Бизда қўшимча мобилизацияга эҳтиёж йўқ.
Россияга шунчаки меҳнат мигрантлари керак эмас. Бизга маълум малакага эга бўлган, рус тилини биладиган, бизни қонунлар ва анъаналаримизни ҳурмат қиладиган меҳнат мигрантлари керак.
Россия ўзида Европа маданиятини сақлаб қолади ва шу билан бирга бошқа барча маданиятларга ҳурмат билан қарайди. "Мана шу бизнинг устуворлигимиз", - деди Путин.
Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) 5-8 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда ва унда 136 та давлатдан 20 мингга яқин иштирокчилар қатнашмоқда. ПХИФ — 1997 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва дунёнинг энг йирик иқтисодий анжуманларидан бирига айланган.