ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев Туркия етакчиси ва халқига кўрсатилаётган меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, йиғилиш муборак Қурбон ҳайити арафасида ва икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 32 йиллиги нишонланаётган йилда ўтказилаётганини таъкидлади.
Под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана состоялось третье заседание узбекско-турецкого Совета стратегического сотрудничества высшего уровня.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Стратегик ҳамкорлик кенгашининг ташкил этилиши Ўзбекистон-Туркия муносабатлари тарихида янги саҳифа очди ва шерикликнинг барча соҳаларида янада ривожланишга кучли суръат бағишлади”, – деди Мирзиёев.
Сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми 1,5 баробарга, қўшма корхоналар сони 2 баробарга, Ўзбекистон иқтисодиётига турк инвестициялари ҳажми 2,5 баробарга ошди. Икки давлатнинг йирик шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 90 та парвоз амалга оширилмоқда, Туркиядан келаётган туристлар оқими 3 баробарга кўпайди.
Яқин келажакда икки томонлама савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.
Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида саноат кооперациясини кучайтириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва биргаликда учинчи давлатлар бозорларига чиқиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида божхона тарифларини пасайтириш, Истанбул шаҳрида Ўзбекистон савдо ваколатхонасини очиш зарурлиги қайд этилди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ва тиббиёт кластерларини ташкил этиш соҳаларида Туркиянинг илғор тажрибаси ва давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишга талаб борлигига эътибор қаратилди. Олий, профессионал ва техник таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, театр фестиваллари, маданият ҳафталикларини ўтказиш, биргаликда тарихий фильмлар суратга олиш ва маданий мерос объектларини реставрация қилиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана состоялось третье заседание узбекско-турецкого Совета стратегического сотрудничества высшего уровня.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишларини чуқурлаштиришга қаратилган декларацияни қабул қилинаётгани ва икки давлат раҳбарлари бошчилигида Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилганини олқишладилар.
Под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана состоялось третье заседание узбекско-турецкого Совета стратегического сотрудничества высшего уровня.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Йиғилиш якунлари бўйича ҳукуматларга қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни тасдиқлаш топширилди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанни кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунида Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Турецкой Республики Реджеп Тайип Эрдоган подписали Совместную декларацию об углублении всеобъемлющего стратегического партнерства.
© Пресс-служба президента Узбекистана Шавката Мирзиёева.

Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида кўп қиррали шерикликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган 19 та ҳужжат имзоланди. Жумладан:
Илмий алмашинув ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ҳудудий ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида битим;
Стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида техник кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Космик фанлар, технологиялар ва тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Қишлоқ хўжалиги таълими соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Энергетик ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Ахборот соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Кадастр масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Оила институти ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Ҳуқуқий соҳада малака ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Турецкой Республики Реджеп Тайип Эрдоган подписали Совместную декларацию об углублении всеобъемлющего стратегического партнерства.
© Пресс-служба президента Узбекистана Шавката Мирзиёева.
Шунингдек, имтиёзли савдо, энергетика бозорини тартибга солишга оид икки томонлама ҳужжатлар ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.