Етакчи давлатлар қандай йўл билан бўлса-да, гегемонликни сақлаб қолишга уринмоқда — Путин

Давлатлар мадний ва иқтисодий даражада ўз мустақилликларини мустаҳкамлашга интилаётганини кўрмоқдамиз - Путин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Олдин лидер бўлган давлатлар қандай йўл билан бўлса ҳам етакчиликни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форумида сўзлаган нутқида.

“Биз давлатлар ўртасида ўз суверенитетини мустаҳкамлаш учун ҳақиқий пойга пайдо бўлганини кўрмоқдамиз. Асосан уч соҳада - давлат, қадриятлар ва маданият ҳамда иқтисодий даражада. Шу билан бирга, яқин вақтгача глобал ривожланишда лидер бўлган давлатлар қандай йўл билан бўлса-да, ўзларининг гегемон ролини сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда ”, — деди Путин ПХИФ-2024 ялпи мажлисида.

Петербург халқаро иқтисодий форуми 5-8 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда.