ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. АҚШ, доллар монополиясидан фойдаланиб, бошқа давлатлардан ресурсларни тортиб олмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида.
"Биз ҳеч кимнинг бўйнида паразитларча яшай олмаймиз, Америка Қўшма Штаталари каби. Уларнинг савдо балансида триллион долларлик камомад бор. Ахир бу нима дегани? Одамлар мен нима ҳақида гапираётганимни тушунади. Бу неоколониализмнинг замонавий кўринишидир”, - деди Россия президенти.
“Долларнинг монопол мавқеидан фойдаланиб, Қўшма Штатлар йилига ўзи ишлаб чиқарганидан бир триллион доллар кўпроқ истеъмол қилади ва бу ресурсларни бошқа мамлакатлардан тортиб олмоқда”, - дея қўшимча қилди Путин.
"Очиқ манбаалардаги маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар дунё иқтисодиётига тахминан 54,3 триллион доллар қарздор бўлган. Бундан 12,6 триллиони - бу шахсий жамғармалар. Яъни одамлар ўз чўнтакларида ёки банк ҳисоб рақамларида сақлаётган пуллар. Яна 10 триллион доллар Америка компаниялари томонидан хориждан олинган маблағлар. Мана шу 22,6 триллион нарса билан таъминланмаган. Фақат Америка иқтисодий тизимига ишончга боғлиқ”, — деди Путин.
Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) 5-8 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда ва унда 136 та давлатдан 20 мингга яқин иштирокчилар қатнашмоқда. ПХИФ — 1997 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва дунёнинг энг йирик иқтисодий анжуманларидан бирига айланган.