Матбуот маркази

Анонс: “Ўзбекистонда меҳнат миграцияси: долзарб муаммолар ва ечимлар” матбуот анжумани

Россия миграция сиёсатида қандай ислоҳотлар кутилмоқда? Хориждаги Ўзбекистон меҳнат муҳожирларининг муносиб ва ​​хавфсиз меҳнат қилиши учун қандай шароит яратилади?
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. 12 июнь куни соат 13.00 да Sputnik матбуот марказида “Ўзбекистонда меҳнат миграцияси: долзарб муаммолар ва ечимлар” мавзусида Москва-Тошкент видеокўприги форматида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда қуйидаги иштирокчилар кутилмоқда:
Москвада:
- Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш аъзоси, Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Давлат менежмент университети профессори Владимир ВОЛОХ;
- Москва шаҳар Ўзбек миллий-маданий мухторияти кенгаши раиси Бахром ИСМОИЛОВ.
Тошкентда:
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали доценти Равшан НАЗАРОВ;
– Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Ҳуқуқий таъминлаш бошқармаси бошлиғи Камола ШУКУРОВА.
Россияда миграция сиёсати соҳасида қандай ислоҳотлар кутилмоқда? Хориждаги Ўзбекистон меҳнат муҳожирларининг муносиб ва ​​хавфсиз меҳнат қилиши учун қандай шароит яратилади? Ўзбекистон ҳукумати меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қандай чоралар кўрмоқда?
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Анжуманга рўйхатдан ўтиш учун контактлар: +99897 1907178, @alisherakimbaev.