ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Пекинда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Подписание соглашения по строительству ж/д "Китай — Кыргызстан — Узбекистан
© FOTO пресс-служба кабинета министров КР
Ҳужжатни уч мамлакат транспорт вазирликлари раҳбарлари имзолади. Қирғизистон президенти маросим иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқиб, тарихий воқеа билан табриклади.
“Кўп йиллик музокаралардан сўнг, бизнинг умумий қатъиятимиз ва қўллаб-қувватлашимиз туфайли томонлар сўнгги 2-3 йил ичида сезиларли ютуқларга эришди. Уч томоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан 2023 йил ўрталаригача лойиҳанинг тўлиқ техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланди. Кейинчалик, ҳукуматлар лойиҳани амалга ошириш учун зарур ёрдам кўрсатишга тайёр бўлган мамлакатларимиз давлат темир йўл корхоналари томонидан қўшма корхона ташкил этиш орқали лойиҳани амалга ошириш механизмини умумий тушунишга эришилди", — деди Жапаров.
Қирғизистон раҳбари Евроосиё маконида муҳим қитъа кўпригининг яратилиши халқларга катта фойда келтиришини таъкидлади. Айтилишича, бу лойиҳа уч давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик рамзига айланади.