Шавкат Мирзиёев Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди — фото

Давлат раҳбарига компания маҳсулотлари намуналари, ишлаб чиқариш жараёни ва хорижий мамлакатлар билан илмий ҳамкорлик натижалари тақдимот қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси фаолияти билан танишди.
Давлат раҳбарига компания маҳсулотлари намуналари, ишлаб чиқариш жараёни ва хорижий мамлакатлар билан илмий ҳамкорлик натижалари тақдимот қилинди.
1984 йилда ташкил этилган компания турғун ва айланма қанотли ҳаво техникаси, учувчисиз учиш қурилмалари ва сунъий йўлдошларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва аэрокосмик тизимларни интеграциялаш соҳаларида Туркиянинг етакчи технология марказидир.
"2023 йилда “Turkish Aerospace Industries Inc.” дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компаниялари рўйхатига кирди. Корхонанинг йиллик даромади 1,5 миллиард долларни ташкил этади. Компанияда 15 мингдан зиёд ходим, шу жумладан 7 мингга яқин муҳандислар, 6,5 мингдан ортиқ техниклар ва бошқа ишчилар меҳнат қилади", — дейилади хабарда.
Ташриф давомида Ўзбекистон президентига Туркия мудофаа саноатининг кенг турдаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникани ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган бошқа корхоналари фаолияти ҳам тақдимот қилинди.
Авиация техникасининг намойиш парвозлари ҳам ўтказилди.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Туркияда қандай кутиб олинди — фото