ПМЭФ-2024: қандай стендлар ва экспонатлар намойиш этилмоқда?

Кеча Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) ўз ишини бошлади.
Sputnik
Бу йилги форумнинг асосий мавзуси - “Кўп қутблилик асоси — янги ўсиш марказларини шакллантириш”. Форум 136 та мамлакатдан 17 мингдан ортиқ меҳмонлар учун ўз эшикларини очди.
Форум доирасида "Экспофорум" ўз ишини олиб бормоқда. Бу ерда 120 дан ортиқ стендлар жой олган. Анъанага кўра, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги йирик компаниялар ўз стендларини тақдим этишмоқда. Улар орасида қизил аждаҳо (Альфа Банк), кўкатлар ва қулупнай ўсаётгани (Россельхозбанк), музқаймоқ поезди (Москва) ва улкан арини (Бошқордистон стендида) кўриш мумкин.
Шунингдек, Петербург халқаро иқтисодий форумида Владимир Путиннинг шажараси ҳам намойиш этилди. Бундан ташқари, виртуал Гагарин Смоленск вилояти стендида форум меҳмонларини кутиб олмоқда. Форумда янги автомобиллар ва "Aurus" мотоцикли тақдим этилди.
1 / 15

ПМЭФ-2024: Москва вилояти стенди.

2 / 15

Россия тезюрар поезди модели. У ерда ўриндиқлар, столлар ва бошқа майда деталлар бор.

3 / 15

Москва вилояти стендида Жека номли робот. Коммунал ишчи костюмида кийинган робот фойдали функцияларга эга: у Москва вилояти уй-жой коммунал хўжалиги чат-ботлари билан бирлаштирилган ва ушбу соҳа бўйича саволларга жавоб беради.

4 / 15

"Спартак" оиласининг 59095С-15 кўп мақсадли зирҳли транспорт воситаси.

5 / 15

Петербург халқаро иқтисодий форумидаги Ўмон стенди.

6 / 15

"Aurus Hydrogen" автомобили.

7 / 15

"Rutube" стенди улкан ноутбук шаклида ясалган. Клавиатура оёқ ёрдамида босилади.

8 / 15

Петербург халқаро иқтисодий форуми иштирокчиси.

9 / 15

Автомобил "e-Niva", "Lada Niva Travel"нинг электр версияси.

10 / 15

Челябинск вилояти стенди.

11 / 15

Форум иштирокчисилари "Альфа Банк"нинг қизил аждаҳо стендини томоша қилмоқда.

12 / 15

Хитойнинг "Tsingaero" Armament компаниясининг JZ-550 учувчисиз вертолёти.

13 / 15

Петербург халқаро иқтисодий форумидаги стенд.

14 / 15

Петербург халқаро иқтисодий форумидаги стенд.

15 / 15

Янги "Lada Iskra" модели тақдимоти. Автомобиль 90 от кучига эга 1,6 литрли двигатель ва 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Унинг седан, универсал ва кросс версиялари бўлади.