Ўзбекистон ва ЕОИИ

Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида қандай ҳужжатлар имзоланди?

ЕОИИ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари Белорусда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида 12 та масалани кўриб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Беларуснинг Несвиж шаҳрида 3-4 июнь кунлари бўлиб ўтган Евроосиё Ҳукуматлараро Кенгаши йиғилишида Евроосиё иқтисодий интеграциясини чуқурлаштириш бўйича кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Транспорт инфратузилмаси, божхона ва тарифларни тартибга солиш ҳамда иқлим масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда сўзга чиққан Россия бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо барча мамлакатларнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ижобий динамикани кўрсатаётганини таъкидлади, гарчи ҳали ҳам яхшиланиш учун имкониятлар мавжуд.
“Барча беш мамлакатда биз асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда ижобий динамикани кўрмоқдамиз”, — деди у.
Шу билан бирга, Мишустиннинг сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари биргаликда энг қийин вазиятларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб, интеграция бўйича муайян ютуқларга эришган.
"Бизда фахрланадиган ва интилиш керак бўлган барча нарса бор", — дея таъкидлади Россия бош вазири.
Ўз навбатида, Россия ягона божхона транзити тизимини ва бозорлар учун умумий қоидаларни яратишни қўллади.. Қозоғистон Иттифоқ фаолиятида сунъий интеллектдан фойдаланиш ва Евроосиё чегараларидаги назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш зарурлигини таъкидлади.
Беларусь қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятлар муддатини узайтиришга чақирди. Арманистон транспорт ва логистика тўсиқларини бартараф этиш орқали ЕОИИнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашни сўради. Қирғизистон ЕОИИ доирасида авиачипталар нархини пасайтириш таклифи билан чиқди.
Ўзбекистон Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида қандай таклифларни илгари сурди?
Бош вазирлар қуйидаги ҳужжатларни имзолашди:
Евроосиё Ҳукуматлараро Кенгашининг 2024 йил 2 февралдаги 2-сон буйруғи ижросининг бориши тўғрисида;
Евроосиё Ҳукуматлараро Кенгашининг 2023 йил 8 июндаги 3-сон буйруғини бажариш тўғрисида;
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг 2023 йилга мўлжалланган трансчегаравий бозорлардаги рақобат ҳолати ва уларда рақобатнинг умумий қоидалари бузилишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги йиллик ҳисоботи тўғрисида;
2023 йилда Евроосиё иқтисодий комиссияси қарорлари лойиҳаларининг тартибга солувчи таъсирини баҳолаш мониторинги тўғрисида;
Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлиси вақти ва жойи ҳақида.
Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши сентябрь охири – октябрь ойининг бошида Ереванда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Минск ва Несвиж шаҳарларида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши, “Белагро – 2024” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ҳукумати делегацияси кузатувчи мақомида иштирок этди. Дастлаб, Минскдаги “Улуғ тош” Хитой-Беларусь саноат паркида “Евросиё иқтисодий иттифоқининг озиқ-овқат хавфсизлиги” ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлисда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди. Несвижда Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида қандай таклифларни илгари сурди?