ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Прагада бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича “Josef Odlozil Memorial” халқаро турнирида кумуш медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Европа бўйлаб мусобақаларда иштирок этаётган Анваров Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу стартда кумуш медалига эга чиқди.
“Узунликка сакраш дастурида қатнашган Анваров 7,92 метр натижа қайд этишга муваффақ бўлди”, — дейилади хабарда.
Ғолибликка эришган 18 ёшли чехиялик Петр Мейндлшмид ҳам худди шундай натижа кўрсатган. Бироқ уринишлар ҳолатига кўра мезбон атлет олтин медалга эга чиқди.