Матбуот маркази

Экспертлар Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларини сарҳисоб қилишди

Икки давлат раҳбарларининг музокаралари якунлари бўйича имзоланган ҳужжатларнинг аҳамияти, савдо алоқалари ва сармоявий фаолиятни қандай ривожлантириш режалаштирилгани ҳақида сўз юритилди.
Sputnik
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича Москва-Тошкент видеокўприги форматида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Россия ФА Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти Марказий Осиё сектори бошлиғи Станислав Притчиннинг фикрича, ташриф жуда муваффақиятли ва самарали бўлди, чунки расмий кун тартибидан ташқари, сўнгги бир неча йил ичида энг узоқ давом этган ташриф бўлди.
“Менинг фикримча, Ҳудудлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши жуда муҳим бўлди, чунки бу ҳудудлар ўртасида горизонтал алоқаларни ўрнатиш имконини берувчи энг самарали воситалардан бири”, — деди эксперт.
Асосий ечим - умумий саноат, иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини шакллантирадиган инвестиция платформасини яратиш, деди у.
Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси ўринбосари Бобур Расулев Владимир Путиннинг республикага ташрифи чоғида иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш бўйича муайян келишувларга эришилганини таъкидлади.
“Владимир Владимирович қишлоқ хўжалиги вазиримизга мурожаат қилиб, бизда жуда мазали мевалар борлигини таъкидлади”, — деди Расулев.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари сифати ва ҳажмини ошириш, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
“Ҳозирда дунёда барча мамлакатлар, жумладан, Россия ва Ўзбекистон иқтисодиёти ислоҳот қилинмоқда. Шунинг учун нафақат экспорт ва импорт, балки қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини яратиш, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси мавжуд барча имкониятлардан фойдаланиш зарур”, — дея қўшимча қилди Расулев.
Ўзбекистон ва Россия экспертлари икки давлат раҳбарларининг савдо алоқалари ва сармоявий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатларнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.