ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган тегишли фармонда назарда тутилган.
Президент “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги фармонини имзолади.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади.
“Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳамда ушбу жараёнлар устидан назоратини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди”, — дейилади ҳужжат матнида.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 октябрдан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари жорий этилади.
йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;
алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш.
алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилади.
яширин ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади;
қалбаки акциз маркали, акциз маркасиз, рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган, қалбаки маркировка кодлари билан маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари назорат қилувчи органлар томонидан муомаладан олинади. Ушбу маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат) белгиланган тартибда бекор қилинади;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилади;
ҳар ярим йил якунлари бўйича ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кам бўлганда, белгиланган 60 фоизнинг бажарилмаган қисмига акциз солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида молиявий жарима ҳисобланади.
Бунда ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кўп бўлганда ва акциз солиғи тўлиқ тўланган тақдирда, ундирилган молиявий жарима суммалари корхонага қайтариб берилади.
Фармонга кўра, (2025 йил 1 январгача истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно) ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонага Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари бириктирилади.
Ишлаб чиқарувчи “Лицензия” ахборот тизими орқали лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида хабардор қилинган кундан 10 иш куни ичида солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тўланганлиги ҳамда истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг қолдиқлари хатловдан ўтказилади.
"2024 йил 1 сентябрдан истеъмол ва техник этил спирти харид қилган ишлаб чиқарувчилар томонидан Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимига харид қилиш жараёнида жойлаштирилган истеъмол ва техник этил спиртидан фойдаланиш мақсадларидан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги аниқланганда, охирги 12 ойда биржа савдоларида харид қилинган истеъмол ва техник этил спирти ҳажмига ҳисобланадиган акциз солиғи суммасининг 2,5 баравари миқдорида солиқ органлари томонидан молиявий жарима қўлланилади", — дейилган ҳужжат матнида.
Инспекцияга истеъмол ва техник этил спиртини масофавий онлайн кузатиш (GPS) тизими ўрнатилмаган, электрон ҳисобварақ-фактурасиз, товар-транспорт юк хатисиз ҳамда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларига юклаш ва ташиш ҳолатлари лицензия талабларини бузиш деб баҳоланиб, лицензиянинг амал қилишини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш ваколати берилади.
Бунда лицензия талаблари бир йил ичида такроран бузилган тақдирда, БҲМнинг 500 баравари миқдорида молиявий жарима қўлланилади.