ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Украина жорий можаро тугаганидан кейин НАТОга аъзо бўлмаслиги мумкин, деди АҚШ президенти Жо Байден "Time" нашрига берган интервьюсида.
“Тинчлик Россия ҳеч қачон Украинани олмаслигида бўлади. Тинчлик шундай кўриишда бўлади. Бу эса НАТО, улар НАТОнинг бир қисми эканлигини англатмайди. Бу дегани, биз улар билан ҳам, келажакда ўзларини ҳимоя қилишлари учун қурол етказиб берадиган бошқа давлатлар билан ҳам худди шундай муносабатдамиз”, — деди у.