Украинадаги ҳарбий инструкторлар иммунитетга эга эмас – Песков

Песков: Украинада ҳарбийларни тайёрлаётган ҳар қандай инструктор иммунитетга эга эмас.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийларни тайёрлаётган ҳар қайси инструктор иммунитетга эга эмас, дея хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ “Washington Post” газетаси Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинага ҳарбий инструкторлар юбориш ҳақидаги қарорига жавобан, гўёки уларга зарба беришга буйруқ бериши мумкинлиги ҳақида мақола чоп этган эди.
"Украина режими ҳарбийларини тайёрлаш билан шуғулланадиган ҳар қандай инструкторлар, улар француз бўладими ёки йўқми, ҳеч қандай иммунитетга эга эмас", — деди Песков бу маълумотлар ҳақиқатга мос келадими деган саволга.
Байден маъмурияти Украинадаги можарони музлатиб қўймоқчи — ОАВ