НАТО қўшинларини АҚШдан Европага кўчириш режасини тайёрламоқда — ОАВ

Telegraph: НАТО Россия билан уруш бўлган тақдирда АҚШдан қўшинларни олиб ўтиш режасини тайёрламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Шимолий Атлантика алянси Россия билан уруш бўлган тақдирда АҚШдан Европага қўшинларни ўтказиш режасини тайёрламоқда. Бу ҳақда Британиянинг "Telegraph" газетаси манбаларга таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“НАТО Европада Россия билан йирик қуруқлик уруши юз берган тақдирда америкалик аскарлари ва зирҳли техникаларини жадаллик билан фронтга олиб чиқиш учун бир нечта “қуруқлик йўлаклари” устида ишламоқда”, — дейилади хабарда.

Тахминларга кўра, АҚШ Қуролли кучлари олдиндан белгиланган бешта портдан бирига жойлашади ва кейин тайёрланган логистика маршрутлари бўйлаб ўтказилади, дея аниқлик киритди нашр суҳбатдошлари.
АҚШ нега ядровий қуролини Европада жойлаштиргани маълум бўлди
Газетага кўра, НАТО Америка қўшинларини Нидерландияга туширишни режалаштирмоқда, у ердан улар темир йўл орқали Германия орқали Полшага етказилади. Алянс Норвегия, Италия, Греция, Туркия, Швеция, Финляндия ва Болтиқбўйи мамлакатлари портларини ҳам жалб қилмоқчи.
Яратилган транспорт йўлакларида қўшинлар “одатда қўйиладиган чекловларсиз” ҳаракатлана олади, дейилади материалда.
"Алянснинг заиф нуқтаси." НАТОнинг Россия билан уруш сценарийси ошкор қилинди