ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Германия Литвада Россия билан урушга тайёргарлик кўриш учун машғулотлар ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА Новости "Politico" нашрига таяниб хабар берди.
“Ҳарбийлар машғулотларнинг боришини изоҳладилар, автокранга осилган экранларда нишонларни қидираётган ва ярадорларни эвакуация қилаётган замонавий танкларни кўриш мумкин эди. Муҳим меҳмонларга сигнал жуда аниқ: биз Россия билан жанг қилишга тайёрланяпмиз”, — дейилади хабарда.
Журналистлар таъкидлаганидек, Литвада Германия қўшинлари НАТОнинг Россия яқинидаги "Барқарор ҳимоячи" машғулотлари доирасида "Катта квадрига-2024" манёврларини ўтказди, унинг мақсади алянс қўшинларини юзага келиши мумкин бўлган можарога тайёрлашдир.
"Германия ўз ваъдасида турибди, биз НАТО ҳудудининг ҳар бир сантиметрини ҳимоя қиламиз", — дея келтирилади Германия қуруқликдаги кучлари бош инспектори, генерал Карстен Бройернинг сўзлари.