Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

НАТО ресурслари тугашга яқин ва Россияни тўхтата олмайди — Алаудинов

"Ахмат" махсус кучлари отряди қўмондони Алаудинов: НАТО ресурслари тугашга яқин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. НАТО блокининг ресурси аллақачон тугашга яқин ва Россияни тўхтата олмайди. Бу ҳақда журналистларга "Ахмат" махсус кучлари отряди қўмондони, Россия Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-сиёсий ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Апти Алаудинов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“НАТО блокининг ресурси, асосан, тугалланиш арафасида, чунки... НАТО ҳатто Россияни тўхтатиб туриш учун бунчалик кўп қурол-яроғ ва техникани ишлаб чиқаришга қодир эмас”, — деди Алаудинов.

Шунингдек, у Украина тузилмаларининг кадрлар захираси тугалланаётганини таъкидлади.
Россия Ғарб давлатларининг Украинага қурол-яроғ етказиб бераётгани можарони ҳал қилишга халақит бермоқда, НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилмоқда деб ҳисоблайди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол ортилган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода бевосита иштирок этмоқда, жумладан, нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш орқали. Кремлнинг таъкидлашича, Украинани Ғарб қуроллари билан таъминлаш музокараларга ҳисса қўшмайди ва салбий таъсир кўрсатади.