Ўзбекистон ва ЕОИИ

Бугун Беларусда Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши иш бошлайди

Ҳукумат раҳбарлари Евроосиё маконида интеграцияни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Бугун Беларусда Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ўз ишини бошлайди, дея хабар берди Sputnik Беларусь.
Беларусда 3-4 июн кунлари Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши бўлиб ўтади ва унда ЕОИИ мамлакатлари бош вазирлари иштирок этади.
Кенгаш дастурининг бир қисми ҳукумат раҳбарлари "Белагро-2024” кўргазмасига ташриф буюрадиган “Буюк тош” саноат паркида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ЕОИИ озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ялпи мажлис ва Несвижда ҳукуматлараро кенгашнинг йиғилиши ўтказилади.
Айтилишича, йиғилиш кун тартиби анъанавий тарзда кескин бўлади, чунки муҳокамани талаб қиладиган қатор масалалар мавжуд. Хусусан, ЕОИИ мамлакатлари бош вазирлари товарларнинг божхона қийматини назорат қилиш, иттифоққа аъзо давлатлар ҳудудларида транспорт инфратузилмасини яратиш ва бошқаларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
2024 йилда Арманистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи органларига, жумладан, Кенгашга раислик қилмоқда.
“Тахминларга кўра, бу гал мамлакатдан бош вазир ўринбосари иштирок этади. Бундан ташқари, Ўзбекистон бош вазирининг кузатувчи давлат сифатида иштирок этиши режалаштирилган ва Озарбайжон бош вазири фахрий меҳмон бўлади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ЕОИИ бешта давлатни ўз ичига олади: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия.