Ислом Махачев Дастин Порьени мағлуб этди

Ислом Махачев Дастин Порьега қарши жангда ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россиялик ММА жангчиси Ислом Махачев UFC 302 турнирининг марказий жангида Дастин Порьени мағлуб этди ва учинчи марта UFC чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.
Жанг Ньюаркда UFC 302 турнирининг асосий мусобақаси доирасида бўлиб ўтди ва бешинчи раундда Махачевнинг ғалабаси билан якунланди.
Россиялик 32 ёшда, у вазн тоифаларидан қатъи назар (Р4Р) UFC рейтингида биринчи ўринни эгаллайди. Унинг ҳисобида 26 ғалаба ва битта мағлубият бор.
Порьенинг рекорди - 30 та ғалаба ва тўққизта мағлубият (2019 йилда битта жанг ҳақиқий эмас деб топилган, у собиқ UFC чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедовга муддатидан олдин ютқазган).