ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Хитойнинг “Чанъе-6” зонди Ойнинг орқа томонига муваффақиятли қўнди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Қўниш Жанубий қутб-Эйткен ҳавзасида жойлашган олдиндан танланган ҳудудда амалга оширилди.
Хитой Миллий космик бошқармаси (CNSA) маълумотларига кўра, Чангъе-6 миссияси Ойнинг ретроград орбитасида режалаштириш ва бошқариш технологиясида ютуқларга эришди.
Зонднинг қўниш қурилмаси энг мос жойни танлаш учун 3D лазерли сканерлашдан фойдаланган.
Модул дастлаб Ой юзасидан 100 метр масофада учиб турди, шундан сўнг у секин вертикал тушишни бошлади. Двигател қўнишдан олдин ўчирилди ва зонд эркин йиқилиш ҳолатида ойга муваффақиятли қўнди.
Агар миссия муваффақиятли амалга оширилса, “Чанъе-6" космик кемаси инсоният тарихида биринчи марта Ойнинг нариги томонидаги тупроқни Ерга етказади. Режага кўра, Ерга икки килограммга яқин тупроқ намуналари олиб келинади.