Байден маъмурияти Украинадаги можарони музлатиб қўймоқчи — ОАВ

АҚШда Байденнинг Украинадаги кейинги қадами маълум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинадаги можарони музлатиб қўймоқчи. Бу ҳақда РИА Новости The American Conservative нашрига таяниб хабар берди.

"Байден маъмурияти Украина Трампнинг муаммосига айланиб қоладиган ёки тинч йўл билан ҳал қилиш имконияти ҳақида яна ўйлайдиган кейинги сайловларгача вазиятни аввалгидек сақлаб қолишни истамоқда”, — деди Куинси номидаги масъулиятли давлат бошқаруви институтининг Евроосиё дастури директори Анатоль Ливен.

Мақолада қайд этилишича, шу сабабларга кўра Вашингтон Украинанинг қулашига йўл қўймасликка мажбур, шу билан бирга можаронинг Россия кескин муносабат билдириши мумкин бўлган даражада кучайишига йўл қўймайди.
“Украина кучсизлашиб бормоқда, Россиянинг Украинага босими кучайгани сари бу йўналишга амал қилиш қийинлашмоқда”, — дея қўшимча қилди эксперт.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, НАТО давлатлари атайлаб кескинликнинг янги босқичига кириб, Украинани маъносиз урушни давом эттиришга ундамоқда. Бу муқаррар равишда ўз оқибатларини келтириб чиқаради ва пировардида можаронинг авж олиш йўлига ўтган давлатлар манфаатларига катта зарар етказади, деди у.