Тошкентда отлиқ парад бўлиб ўтади

Болалар куни муносабати билан Тошкентда 1 июнь куни отлиқ парад бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Тошкентда 1 июнь куни отлиқ парад бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.
"1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан шу куни соат 18.00 да Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари отлиқ кавалерия бўлинмалари иштирокида “Отлиқ паради” бўлиб ўтади. Барчангизни мазкур парадни томоша қилишга чорлаб қоламиз!", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда сўнгги бор отлиқ пара 2023 йил 26 август куни Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтган эди. Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳамда Йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган эди.